- Бош саҳифа
- Шаҳар ҳокимлиги
- Раҳбарият
Раҳбарият

Олмалиқ шаҳар ҳокими
Ҳамдамов Қобил Мураткулович
Манзил: 110100 Олмалиқ шаҳар, А. Темур кўчаси 47-уй
Телефон: 0 370 61-4-03-30
ФАКС: 0 370 61-4-22-02
E-MAIL: olmaliq.sh@umail.uz
ВЕБ-САЙТ: www.olmaliq.uz
Таржимаи ҳол
Хамдамов Қобил Мураткулович
2020 йил 13 октябрдан Олмалиқ шаҳар ҳокими. 1974 йил 11 августда Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - олий. 1995 йил Самарқанд олий ҳарбий автомобиль муҳандислик қўмондонлик билим юрти (кундузги)ни, 2004 йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги: автомобиль қўшинларининг тактик қўмондонлиги; қўмондонлик – штаб оператив – тактик. Ҳарбий унвони: полковник.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1991-1995 йй. - Самарқанд олий харбий автомобиль муҳандислик қўмондонлик билим юрти курсанти
1995-1997 йй. - 2- Армия сафарбарлик кучлар корпуси 394-алохида муҳандис сапёрлар батальонининг
озиқ – овқат хизмати бошлиғи,
1997-1999 йй. - 2- Армия сафарбарлик кучлар корпуси катта офицери
1999-2002 йй. - Шарқий харбий округ бошқарув аппарати фронт орти бўлимининг озиқ - овқат хизмат бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи
2002-2004 йй. - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг тингловчиси
2004-2007 йй. - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фронт орти бош бошқармасининг озиқ - овқат бошқармасининг озиқ овқат билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, бошлиғи
2007-2008 йй. - Шимолий – Ғарбий харбий округ қўшинлари қўмондонининг фронт орти бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи
2008-2009 йй. - Шимолий – Ғарбий харбий округ қўшинлари қўмондонининг фронт орти бўйича ўринбосари
2009-2010 йй. - Тошкент Харбий Округ қўшинлари қўмондонининг фронт орти бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи
2010-2012 йй. - Тошкент Харбий Округ қўшинлари қўмондонининг фронт орти бўйича ўринбосари
2012-2013 йй. - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фронт орти бош бошқармаси фронт орти штаби бошлиғи
2013-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фронт орти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи
2014-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фронт орти бош бошқармаси бошлиғи
2017-2018 йй. - Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари
2018-2020 йй. - Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
2020 й. - ҳ.в. - Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ҳокими
Мажбуриятлар
шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли монтиронгини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган энг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ шаҳарни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
шаҳарда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, энг аввало, саноатда таркибий ўзгартиришларга доир тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
шаҳарнинг субвенция олишини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини химоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дастури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, янги иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;
ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнинг янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишларини мувофиқлаштириш;
қонунийликни, ҳуқуқ-тартиботни ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш.
7. Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли ҳизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлаштиради ва тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;
муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда шаҳар шунингдек иқтисодиёт тармоқлари иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига тақдим этади;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари бажарилиши бўйича тегишли тизимланган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
халқ депутатлари Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;
халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;
маҳфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;
халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.
Бошқарув аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва тахлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, ҳалқ депутатлари Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнинг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.
9. Бошқарув аппарати:
ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг, вилоят ҳокимилигининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тендецияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиш сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан вилоят ва вилоят ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, вилоят ҳокимлигига, халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги ПҚ-2881-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида” 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, вилоят ҳокимлигининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.
Шаҳар ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
ВАКАНТ
МАНЗИЛ: 110100 Олмалиқ шаҳар, А. Темур кўчаси 47-уй
ТЕЛЕФОН: 0 370 61-4-03-30
ФАКС: 0 370 61-4-22-02
E-MAIL: olmaliq.sh@umail.uz
ВЕБ-САЙТ: www.olmaliq.uz
Мажбуриятлар
жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилининг тўлақонли ва самарали жорий этилишида ҳар томонлама кўмаклашиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш;
оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини юритиш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашишни ташкил этиш;
хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш;
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;
хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш;
маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлашда ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалаларида самарали фойдаланиш;
фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

Шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
Раджапов Қувондиқ Мадрахимович
МАНЗИЛ: 110100 Олмалиқ шаҳар, А. Темур кўчаси 47-уй
ТЕЛЕФОН: 0 370 61-4-03-30
ФАКС: 0 370 61-4-22-02
E-MAIL: olmaliq.sh@umail.uz
ВЕБ-САЙТ: www.olmaliq.uz
Таржимаи ҳол
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1985-1985 йй. - Урганч ремонт-экскаватор заводи токар ўқувчиси
1985-1992 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти талабаси
1986-1988 йй. - Ҳарбий хизматда
1992-1992 йй. - Урганч-ремонт экскаватор заводи механик цехи устаси
1992-1993 йй. - Урганч ремонт-экскаватор заводи экскаваторларни йиғиш цехи бошлиғи
1993-1996 йй. - Ишлаб чиқариш технологияси мужассамлашган бошқармаси “Хоразмсувқурилиш” трести механиги
1996-1997 йй. - Урганч шаҳар ҳокимияти қурилиш, коммунал хўжалик, транспорт ва коммуникациялар гуруҳи иш юритувчиси
1997-1997 йй. - Урганч шаҳар коммунал фойдаланиш бошқармаси махсус автобазаси бошлиғи
1997-1998 йй. - Урганч шаҳар ҳокимлигига қарашли хўжалик ҳисобидаги қурилиш дирекцияси
бош муҳандиси
1998-1998 йй. - Урганч шаҳар ҳокимилиги “Қурилиш, транспорт ва коммуникациялар бўлими”
бош мутахассиси
1998-2000 йй. - “Соса соla ичимлиги Тошкент ЛТД” Урганч бўлими транспорт бўйича назоратчи
2000-2001 йй. - “Давр” хусусий фирмаси директори
2001-2001 йй. - “Урганч экскаватор” очиқ турдаги акционерлик жамияти “Моддий таъминот
бўлими” кооперация муҳандиси
2001-2004 йй. - Урганч экскатор акциядорлик жамияти қошидаги “Экстаъминот” шўъба
корхонаси директори
2004-2004 йй. - Урганч экскаватор очиқ акциядорлик жамияти йиғув цехи катта устаси
2004-2009 йй. - Вақтинча ишсиз
2009-2016 йй. - “Мебель макс сервис” хусусий корхонаси директори
2016-2018 йй. - «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамият инжиниринг компанияси Хоразм вилояти филиали директори
2018-2019 йй. - «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамият инжиниринг компанияси Тошкент вилояти филиали бош мухандиси
2019-2021 йй. - « “Мебель макс сервис” МЧЖ директори
2021 й. - ҳ.в. - Олмалиқ шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
2001-2004 йй. - Урганч экскатор акциядорлик жамияти қошидаги “Экстаъминот” шўъба
корхонаси директори
2004-2004 йй. - Урганч экскаватор очиқ акциядорлик жамияти йиғув цехи катта устаси
2004-2009 йй. - Вақтинча ишсиз
2009-2016 йй. - “Мебель макс сервис” хусусий корхонаси директори
2016-2018 йй. - «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамият инжиниринг компанияси Хоразм вилояти филиали директори
2018-2019 йй. - «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамият инжиниринг компанияси Тошкент вилояти филиали бош мухандиси
2019-2021 йй. - « “Мебель макс сервис” МЧЖ директори
2021 й. - ҳ.в. - Олмалиқ шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
Мажбуриятлар
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарорлари, Тошкент вилояти ҳокимининг мазкур мажмуа фаолиятига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқлари, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарорлари, шаҳар ҳокимининг мазкур мажмуа фаолиятига тегишли қарор, фармойиш ва топшириқларининг бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирларнинг самарали, сифатли ва натижали амалга оширилишини таъминлашга ва назорат қилишга шахсан жавоб беради.
Шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича мажмуа фаолиятини бошқаради ҳамда мажмуа таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари билан қуйидаги асосий йўналишларда асосий вазифаларни амалга оширади. Хусусан,
- Аҳолининг эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида шаҳарни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
- шаҳарда истиқомат қилаётган аҳолини жойлашган жойи, демографияси, ижтимоий қатламини таҳлил қилиш ҳамда аҳолининг эҳтиёжлари ва талабларини ўрганиш асосида “Намунавий маҳалла”ларни реконструкция қилиш ва замонавий янги даҳаларни барпо этиш бош режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда замонавий кўринишдаги янгиларини қуриш бўйича ишлаб чиқиладиган Инвестиция дастурларини шакллантиришда таклифлар киритиш ва иштирок этиш;
- шаҳарни иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, тадбиркорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва хизмат кўрсатишларни жорий этиш бўйича ишлаб чиқилаётган дастурларни шакллантиришда иштирок этиш, шаҳарни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг истиқбол муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш.
- Шаҳарда транспорт хизматини яхшилаш, олиб борилаётган қурилишлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, замонавий тежамкор технологиялар билан жиҳозлаш тадбирларини амалга ошириш соҳасида:
- шаҳарда транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, йўловчи ташиш транспорти фаолиятини бошқаришни мувофиқлаштириш, транспорт соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва транспортдан фойдаланиш соҳасида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини мувофиқлаштириш;
-шаҳарнинг муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- шаҳарда, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шаҳарнинг маъмурий қурилишларининг меъморий кўриниши ва қайта қурилиш бош режасини, қурилишларда бунёдкорлик дастурлари, унинг муҳандислик инфраструктураларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш, шунингдек, ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни белгилаш;
- шаҳарда олиб борилаётган қурилишлар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга оширишда пудрат ва лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмаларини тендер савдоларида жойлаштириш, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
- шаҳардаги пудрат ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни моддий-техника таъминоти ва маблағ билан таъминлаш масалаларини ҳал қилиш, шунингдек, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини етакчи мамлакатларнинг замонавий технологиялар билан қайта жихозлаш ва модернизациялаш ҳамда импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган қурилиш материаллари бозорини шакллантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
- Шаҳардаги хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш соҳасида.
-кўп қаватли уй-жойларга кўрсатилаётган коммунал хизматлар даражаси ва сифатини ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ҳар томонлама яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
- уй-жой фонди, коммунал ва ёқилғи-энергетика хўжалигини ривожлантириш, улардан фойдаланиш тармоқлараро ва идоралараро бошқаруви масалалари билан шуғулланиш ва энергетика мажмуасини мувофиқлаштириш;
- шаҳардаги истеъмолчиларни узлуксиз электр ва иссиқлик энергиялари, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, шунингдек, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва санитария жиҳатидан тозалаш тизимини яхшилаш, канализация тармоқларидан фойдаланишнинг яхшиланган ягона тизимининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва унинг бажарилиши назоратини олиб бориш;
- шаҳардаги аҳоли пунктларини ободонлаштириш, атроф муҳитни кўркамлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш билан шуғулланади;
Мажмуат тизимидаги раҳбар лавозимларга амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш юзасидан таклифлар киритади, мажмуа тизимидаги ташкилот ва идораларнинг раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш бўйича шаҳар ҳокими, юқори ташкилотлар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокимининг мажмуа фаолиятига оид қарори ва фармойишлари лойиҳаларини келишиш учун имзолайди.
Ҳокимнинг қабул қиладиган қарор, фармойиш ва ҳужжатларини лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва сифатли тайёрлашда шаҳар ҳокимлиги юрисконсульти билан ҳамкорликни олиб боради.
Тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш.
Ўз йўналишига тааллуқли муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳаларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳокимга тақдим этиб бориш.
- Шаҳарда капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари соҳасида.
капитал қурилишни ташкил этиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга оширади;
пудрат ташкилотларини мутаносиб ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривжлантириш чораларини кўради;
муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича чоралар кўради;
капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
Қурилиш маҳсулотлари ва қурилиш сифатини назорат қилувчи давлат ва идоравий органларнинг ишини мувофиқлаштиради.
Тошкент вилояти қурилиши ва меъморчиликнинг сифат даражасига бўлган замонавий талабларга амал қилиниши, капитал тушумларнинг самарасини кўтариш билан бирга инвестиция жараёни муддатларини қисқартириш назоратини таъминлайди.
Капитал қурилиш ва бинокорлик материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишни назорат қилиб боради.
Капитал қурилишни моддий-техника таъминоти ва уларни маблағ билан таъминлаш масалаларини ҳал қилади.
Шаҳар хўжалигининг барча соҳалари бўйича марказлаштирилган манбалар ҳисобидан капитал қурилиш иншоотларини молиявий таъминоти учун ажратиладиган пул маблағлари харажатини назорат қилади.
Қабул ҳайъатларининг иши, таркиби масалаларини кўриб чиқиб, алоҳида иншоотлар бўйича ҳайъат ишида қатнашади.
Қурилиш комплексида пудрат, лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш.
Ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумат органларида Тошкент вилоят ҳокимлиги номидан вакиллик қилади
Қуйидагилар фаолиятини мувофиқлаштиради ва биргаликда ишларни ташкил этади:
-Шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси;
-Шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси;
-“Олмалиқнур” давлат унитар корхонаси;
-Шаҳар давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси;
-Тошкент вилояти давлат экспертиза бошқармаси;
-Тошкент вилояти ҳокимлигининг йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти шаҳар бўлими;
-Шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими;
-Шаҳар электр тармоқлари корхонаси;
-Шаҳаргазтаъминот” унитар корхонаси;
-Шаҳар “Сувоқава” ишлаб чиқариш корхонаси;
-Шаҳар “Иссиқлик манбаи” корхонаси;
-“Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси;
-Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси.
-“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси “Тошкенттелеком” минтақавий шаҳар филиали;
-“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси “Кучлук” нефтбаза шаҳар филиали;
-Шаҳар минтақавий темир йул узели;
Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
- Уй-жой коммунал хўжалигида ислоҳатларни олиб бориш Дастурининг бажарилиши ва тарифларни ўсиши ёки камайиши бўйича мониторинг ўтказувчи шаҳар комиссияси
- Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ
- Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича вилоят комиссияси комиссияси
- Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси;
- Ёқилғи-энергетика манбаларидан фойдаланиш ва уларни тежаш Тошкент вилояти комиссияси.
- Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси;
- Ёқилғи-энергетика манбаларидан фойдаланиш ва уларни тежаш шаҳар комиссияси;
- Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича шаҳар мувофиқлаштириш комиссияси;
- Шаҳарда капитал қурилиш, қайта таъмирлашда пудрат ташкилотларини аниқлаш учун танлов (тендер) савдоларини ўтказувчи доимий асосда ишловчи комиссия;
- Шаҳар аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш бўйича тузилган дастурнинг бажарилишини назорат қилиш комиссияси;
- Шаҳарда жисмоний ва юридик шахсларга ер қонунчилиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида ер участкаларини бериш амалиётини ўрганиш бўйича доимий ишловчи комиссияси;
- Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссияси;
- Шаҳар ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;
- Идоралараро ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқланишини назорат қилиш комиссияси

Шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи
Begiyev Shermuhammad Avezboyevich
МАНЗИЛ: 110100 Олмалиқ шаҳар, А. Темур кўчаси 47-уй
ТЕЛЕФОН: 0 370 61-4-03-30
ФАКС: 0 370 61-4-22-02
E-MAIL: olmaliq.sh@umail.uz
ВЕБ-САЙТ: www.olmaliq.uz
Таржимаи ҳол
Begiyev Shermuhammad Avezboyevich
2022 yil 1 iyuldan Olmaliq shahar hokimining moliya-iqtisodiyot va kambag‘allikni qisqartirish masalalari bo‘yicha birinchi o‘rinbosari -iqtisodiy taraqqiyot va kambag‘allikni qisqartirish bo‘limi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.
Sh.Begiyev 1984 yil Buxoro viloyati, Olot tumanida tug‘ilgan. Ma’lumoti oliy,2007 yil Toshkent davlat agrar universitetini (kunduzgi), 2009 yil Toshkent davlat agrar universiteti (magistratura)ni tamomlagan. Ma’lumoti bo‘yicha mutaxassisligi: tarmoqlar iqtisodiyoti.
Sh.Begiyev mehnat faoliyatini Piskent tumani statistika bo‘limi yetakchi mutaxassisi vazifasidan boshlagan. Ayni lavozimga tayinlangunga qadar Olmaliq shahar hokimi o‘rinbosari, investisiya va tashqi savdo bo‘limi boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritgan. Oilali, 2 nafar farzandning otasi.

Шаҳар ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи
Абдулхаев Шерзод Рахимжон ўғли
МАНЗИЛ: 110100 Олмалиқ шаҳар, А. Темур кўчаси 47-уй
ТЕЛЕФОН: 0 370 61-4-03-30
ФАКС: 0 370 61-4-22-02
E-MAIL: olmaliq.sh@umail.uz
ВЕБ-САЙТ: www.olmaliq.uz
Таржимаи ҳол
Абдулхаев Шерзод Рахимжон ўғли
2022 йил 2 августдан Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи в.б. лавозимига тайинланди.
Шерзод Абдулхаев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг инвестиция дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ш.Абдулхаев 1991 йил Тошкент вилояти, Пискент туманида туғилган. Маълумоти - олий. 2015 йил Тошкент Давлат аграр университети кундузги бўлимини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги - Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси менежменти.
Оилали, 1 нафар фарзанднинг отаси.
Мажбуриятлар
Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини, туризмни ривожлантириш соҳасида:
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, инвестиция сиёсатини амалга оширишни таъминлаш;
инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилиш;
ҳудудий инвестиция дастурлари амалга оширилишини, янги ишлаб чиқаришларни қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда ишлаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашни таъминлаш, шунингдек уларни амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини фаол бажариш;
вилоят иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича туман ҳокимлиги ва бошқа органларининг иш фаолиятини яхшилаш;
ҳудудда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, соҳа бўйича қабул қилинган концепция ва дастурларнинг ижросини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгилаш;
чет эл мамлакатлари билан туризм соҳасида, айниқса, туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда уларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик ва келишувларни ваколатли органлар билан биргаликда амалга ошириш;
соҳани чуқур таҳлил қилиш асосида туристик хизматларга бўлган талабни ўрганиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва тўсиқларни аниқлаш, соҳани ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқ моделларини ишлаб чиқиш ва келгуси режаларни белгилаш;
туризм соҳасининг иқтисодий, экологик, ижтимоий, маданий ва бошқа йўналишлардаги инфратузилмасини такомиллаштириш ва туризм йўналишидаги диққатга сазовор жойлар, уларни яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда амалга ошириш;
қўшимча туризм маршрутларини ишлаб чиқиш, чет эл ёшларини кенг жалб этиш мақсадида кўнгилочар комплекслар барпо этиш, маданий мерос объектларида халқимизнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналарини ўзида акс эттирган экспозицияларни ташкил этиш;
туризм соҳасида туризмни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
туризм соҳасига замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жалб этиш, хорижий туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш орқали республиканинг мавжуд сайёҳлик салоҳиятини кенг ёритиш чораларини кўриш.