(GMT+5) | 29.05.2023

Олмалиқ шаҳрида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари

Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча дастурларга асосан жорий йилда (дастлабки маълумот) умумий қиймати
393,4 млрд.сўмлик 47 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1 559 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Шундан:
Саноат йўналишида умумий қиймати 329,1 млрд.сўмлик (1 186 та иш ўрни) 14 та лойиҳа ва хизмат кўрсатиш йўналишида умумий қиймати 64,2 млрд.сўмлик (373 та иш ўрни) 33 та лойиҳалар амалга оширилади.
Мисол учун:
“Чамбил” МФЙда “Болезо Текстил” МЧЖ томонидан умумий қиймати 5,4 млрд.сўмлик “Тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 400 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
“Чамбил” МФЙда “Смоотҳ Лиcориcе” МЧЖ ХК томонидан умумий қиймати 38,3 млрд.сўмлик “Қизилмияни қайта ишлаш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 70 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
“Ойдин” МФЙда “Мафтуна Хазрати Али” МЧЖ томонидан умумий қиймати 10,0 млрд.сўмлик “Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 30 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
“Ибн Сино” МФЙда “Бухоро Мактаби” МЧЖ томонидан умумий қиймати 1,5 млрд.сўмлик “Ўқув маркази (Бухоро мактаби) фаолиятини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилиши натижасида 10 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Жорий йилнинг бугунги кунига қадар умумий қиймати
4,8 mlrd.soъмлик 7 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 35 нафар янги иш ўринлари яратилган.