(GMT+5) | 29.05.2023

Экспортчи корхоналар қўллаб-қувватланмоқда

photo2022-03-0316-54-56.jpg

Пискент тумани Инвестиция ва ташқи савдо бўлими, молия-иқтисодиёт бўлими масъул ходимлари ҳудудда экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтириш мақсадида  экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашдилар.
Бирлик МФЙда жойлашган “MARK FORMELLE IT” МЧЖнинг тайёр трикотаж маҳсулотини ишлаб чиқариш ва экспортини амалга ошириш лойиҳаси 2022 йилнинг 3-чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Жами 5 млн. доллар инвестиция киритилиб, айни вақтда 100дан ортиқ иш ўрни яратилган.
Мўминобод МФЙ ҳудудида жойлашган экспортёр корхона “Piskent Sifat” МЧЖнинг тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил қилиш лойиҳаси бугунги кунда қадар Россия Федератциясига 167.0  минг доллар миқдорида экспортни амалга оширган.
Тадбиркорлар билан мулоқотда юртимизда экспорт масаласига Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилгани, экспорт салоҳияти ва ҳажмини ошириш ҳамда лойиҳаларни кенгайтириш учун имконият ва имтиёзлар мавжудлиги қайд этилди.